Бугун, 28 август санасида Индонезиянинг Жакарта шаҳрида XVIII ёзги Осиё ўйинларида илк бор ўзбек миллий кураши бўйича ҳам баҳслар бўлиб ўтди.
Жумладан, +90 кг вазнда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Муҳсин Ҳисомиддинов финалда эронлик Жафар Паҳлавонийжагараҳга қарши гиламга чиқди. Муҳсин рақибидан устун келиб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди.
Шу тариқа Ўзбекистон ҳисобидаги олтин медаллар сони 8 тага етди.
Аввалроқ -66 кг вазнда Ўзбекистон номидан қатнашган икки курашчи — Маъруф Ғайбуллаев ва Руслан Бўриевлар финалда ўзаро беллашгани ва Маъруфнинг олтин, Русланнинг эса кумуш медалга эга чиққани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)