19—21 ноябрь кунлари Тошкентда туризм соҳасидаги биринчи Халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади, деб ёзади Spot. Тегишли қарор Вазирлар Маҳкамаси томонидан имзоланган.
Форум туризм саноати соҳасидаги халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш, мамлакат туризм салоҳиятини потенциал инвесторлар ўртасида тарғиб қилиш мақсадида ўтказилмоқда.
Форумда чет эл компаниялари, халқаро молия институтлари ва бошқа ташкилотлар вакиллари қатнашиши кутилмоқда.
1 октябргача вилоятлар ва пойтахт ҳокимликлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Вазирлар кенгаши хорижлик инвесторларга таклиф этиладиган лойиҳалар тақдимотини тайёрлайди.
Тадбир иштирокчилари республика ҳудудларига ташриф буюриб, инвесторлар учун таклиф қилинаётган тайёр лойиҳалар билан жойида таниши мумкин бўлади.
Уларни «Чорвоқ» эркин сайёҳлик зонаси, Samarkand City ва «Қадимий Бухоро» сайёҳлик зоналари, шунингдек, Сурхондарё вилоятидаги кичик сайёҳлик зоналари билан ҳам таништиришади.
Изоҳ (0)