Ягона интерактив давлат хизматлари порталида «Фуқаронинг пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома олиш» ҳамда «Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини олиш» хизматлари пайдо бўлди.
Иккала хизмат ҳам жисмоний шахсларга бепул тарзда кўрсатилади.
Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули энг кам иш ҳақининг икки баробарига тенг. Ойлик маошга туман коэффициентлари белгиланган жойларда, нафақа миқдори уларни ҳисобга олган ҳолда аниқланади. Ишламайдиган ва ўқимайдиган ота-оналарга нафақа бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари томонидан, бошқаларга эса — иш ёки ўқиш жойи бўйича тайинланади ва тўланади.
Изоҳ (0)