Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 27—28 сентябрь куни Тожикистонга ишчи ташрифи билан келади. У Душанбедаги МДҲ давлат раҳбарлари саммитида қатнашади. Бу ҳақда Тожикистоннинг Asia-Plus нашри ҳукуматдаги манбасига таяниб хабар бермоқда.
Ўзбекистон раҳбари саммитда қатнашиш билан бирга, бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.
Душанбе саммитида 2019—2023 йиллар учун жиноятчиликка қарши курашиш бўйича қўшма чора-тадбирлар Давлатлараро дастури, Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашда ҳамкорлик тўғрисидаги келишув имзоланиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)