Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан катта суммадаги фирибгарлик ҳолати юзасидан тезкор тадбир ўтказилди.
А. ва Б. фуқаролар Ш. ва М.ни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали давлат божхона қўмитаси Фарғона вилояти бошқармасига ишга киритиб қўйишни ваъда қилади.
Улар бунинг эвазига фирибгарлик йўли билан 4800 АҚШ долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.
Изоҳ (0)