Ўзбекистон ва Россия улгуржи-тақсимот тармоқлари ва транспорт-логистик хаблар яратиш бўйича лойиҳани амалга оширади. Бу ҳақда Ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев ва Россия иқтисодиёт вазири Максим Орешкин Тошкентда ўтказган музокаралар давомида маълум бўлди.
«Максим Орешкин Ўзбекистон томонининг ушбу таклифини қўллаб-қувватлади. Бу юкларни ташиш учун қулаш шароитлар яратиш ва махсус тарифлар қўллаш имкониятини беради. Жумладан, транзит давлатлар ҳудудидан ҳам», дейилади вазирлик матбот хизмати хабарида.
Мазкур лойиҳа тадбиркорлик субъектларининг транспорт-логистика ва транспорт-экспедиция хизматларига бўлган эҳтиёжини қоплаш учун самарали логистика тармоғини шакллантиришга хизмат қилиши билдирилмоқда.
Изоҳ (0)