2018 йилнинг 4 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университети 9 ёшдан катта бўлган болалар учун «Дастурлаш соати» акциясини ўтказади. Бу ҳақда университет матбуот хизмати хабар бермоқда.
Акция Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан ўтказилмоқда.
«2015 йилда Тошкент шаҳридаги Инҳа университети 9 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар учун ‘Codecraft’ лойиҳасини ишга туширди. Лойиҳанинг мақсади – болажонларнинг барча салоҳиятларини рўёбга чиқариб, компьютерда ижодий ишларни бажаришга ўргатишдир», — дейилади хабарда.
Ҳозирда лойиҳа доирасидаги дастурлаш курслари «Scratch» тилида ўтилиб, «MIT App Inventor 2» платформасидаги «Android» мобил иловалари асосида веб-сайтларни яратиш ўргатилади.
10 сентябрь куни бўлиб ўтадиган акция давомида қатнашчилар бир соат ичида ўйинларни, мобил иловаларни ёки веб саҳифаларни яратиш бўйича бошланғич билимларни олади.
Изоҳ (0)