• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқандда президент академиясининг ҳудудий филиали ташкил этилди

    Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 6 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясининг ҳудудий филиалларини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига кўра, Гулистон, Қарши, Самарқанд, Урганч ва Фарғона шаҳарларида академиянинг ҳудудий филиаллари ташкил этилди. Бу ҳақда «Самаркандский вестник» хабар бермоқда.

    Фото: «Norma»

    Фото: «Norma»

    Қуйидагилар академия ҳудудий филиалларининг асосий вазифалари этиб белгиланди:

    • замонавий шароитларда бошқарув кадр­ларининг касбий билим ва савиясига қўйилаётган талабларни ҳисобга олган ҳолда жойларда давлат ва жамият бошқаруви соҳасидаги раҳбар кадрларнинг малакасини ошириш;
    • малака ошириш курслари тингловчиларида маҳаллий бошқарув ва ҳудудий ривожланиш соҳасидаги чуқур ва амалиётга йўналтирилган, шунингдек, стратегик режалаштириш, горизонтал ва вертикал муносабатлар тизимига оид билимларни, давлат ва ҳудудий дастурларни ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни сифатли ижро этиш кўникмаларини шакллантириш;
    • маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий тузилмалари, шунингдек, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг бош­қарув кадрлари ва масъул ходимлари учун вазирлик, идора ҳамда бошқа ташкилотларнинг раҳбарларини жалб этган ҳолда доимий асосда ўқув-амалий семинарларни ташкил этиш;
    • ўқув-амалий семинарлар доирасида тинг­ловчиларда фаолиятни режалаштириш ва иш режалари («йўл хариталари»)ни сифатли бажариш кўникмаларини шакллантириш;
    • малака ошириш курслари ва ўқув-амалий семинарлар жараёнида аниқланган муаммолар бўйича ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлаш.
    • Ҳудудий филиалларга академия ректори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган, шунингдек, мақоми ва меҳнатга ҳақ тўлаш шарт-шароитлари бўйича академиянинг факультет деканига тенглаштириладиган директор раҳбарлик қилади.
    2018 йил 1 сентябрдан бошлаб малака ошириш курсларига машғулотлар ўтказиш учун соатбай иш ҳақи тўлаш шартлари билан жалб этиладиган шахсларга соатбай иш ҳақининг миқдори белгиланган миқдорлардан 25 фоиздан икки ярим бараваргача оширилган ҳолда берилиши мумкин.

    Қарорда ҳудудий филиалларда бошқарув кадрлари, шу жумладан, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда давлат гранти ва тўлов-контракт асосида давомийлиги бир ойдан ошмаган қисқа муддатли дастурлар бўйича малака оширилиши, малака ошириш курсларига фақат маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат бошқаруви органларининг ҳудудий тузилмалари ҳамда бошқа давлат ташкилотларининг бошқарув кадрлари ва масъул ходимлари давлат гранти асосида қабул қилиниши, ҳудудий филиаллар фаолиятини услубий таъминлаш ҳамда малака ошириш курслари ва ўқув-амалий семинарлар учун ўқув дастурларини ишлаб чиқиш академия томонидан белгиланган тартибда амалга оширилиши, малака ошириш курсларидан муваффақиятли ўтган бошқарув кадрларига белгиланган намунадаги сертификатлар берилиши тартиби ўрнатилди.

    Академиянинг Самарқанд филиали Самар­қанд давлат университети бош биносида фаолият бошлади. 2018 йил сентябрь ойидан бошлаб бу ерда Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоялари шаҳар ва туман ҳокимларининг ўринбосарлари, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг шаҳар ва туман бўлинмалари раҳбарлари малака оширади.

    Малака ошириш курси олти кун давом этиб, 72 соатлик вебинар, суҳбат, тренинг машғулотларидан иборат. Шунингдек, тингловчиларга мустақил таълим учун топшириқлар берилади ва уларни бажариш якунида тақдимот, муайян кейс ечими ва ёки чора-тадбирлар режаси ва «йўл харитаси» лойиҳаси ишлаб чиқилади.

    Вебинар машғулотлари академия профессор-ўқитувчилари томонидан он-лайн тарзда олиб борилади. Суҳбат ва тренинглар эса мини-маъруза ва мавзу бўйича муҳокама шаклида, ақлий ҳужум, кичик гуруҳларда ишлаш, кейс-стади ва диалог шаклларида ташкил этилади.

    Малака ошириш курси тингловчиларининг ўзлаштириши академия таълим портали орқали online мониторинг қилинади. Тизимли равишда топшириқлар бериш ва тестлар ечиш билан уларнинг билими баҳоланади.

    28.08.2018, 15:45   Изоҳ (0)   11628
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    The Independent газетасида Орол ҳақида мақола чоп этилди

    28.08.2018, 15:30

    Ўзбекистон боғчаларида 6 ёшли болалар учун синов гуруҳлари ташкил этилади

    28.08.2018, 15:00

    Тошкент шаҳридаги Инҳа университети «Дастурлаш соати» акциясини ўтказади

    28.08.2018, 14:30

    АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Green Card лотереясига оид муҳим маълумот билан бўлишди

    28.08.2018, 14:15

    Ўзбекистон мактабгача таълим муассасалари таълим беришнинг янги тизимига ўтади

    28.08.2018, 14:00

    Агриппина Шин мактабгача таълим вазирлиги шу кунгача эришган ютуқлари ҳақида маълумот берди

    28.08.2018, 13:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35

    “Ливерпуль” Винисиус учун “Реал”га катта сумма таклиф қилди

    Спорт | 14 июл, 21:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.