Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Тахиатош тумани халқ таълими бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи М. қўлга олинди.
У фуқаро П.ни Тахиатош туманидаги 1-сонли мактабга ўқитувчи лавозимига ишга киритиб қўйиши эвазига ундан 200 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан М.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)