Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Кенияда бегемот тимсоҳнинг ҳужумидан омон қолган балиқчини ўлдирди, деб ёзади «Zakon.kz».

Фото: «Zakon.kz»

Фото: «Zakon.kz»

23 ёшли Хамиси Омари балиқ тутиш учун Виктория кўлига борган. Тахминан ўн дақиқадан кейин унинг қайиғига урғочи бегемот ҳужум қилган. Қайиққа теккан зарбадан Омари сувга тушиб кетган, жонивор эса унинг ҳаётига нуқта қўйган.

Қайиқда йигитнинг шериги ҳам бўлган, аммо ҳужум шунчалик тезкорлик билан юз берганидан, у ҳеч қандай ёрдам бера олмаган.

Бегемот яқинда фарзандли бўлгани туфайли, бу ерда бегоналар пайдо бўлишига тажовузкорлик билан муносабатда бўлганлиги айтилмоқда.

Омарига ўтган йили худди шу жойда тимсоҳ ҳужум қилган, у омон қолган, аммо уч ой касалхонада ётишига тўғри келган эди. У балиқчиликка эндигина қайтган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар