Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ўтган дам олиш куни Тожикистон ва Афғонистон чегарасидаги қуролли тўқнашув ҳақидаги масалани Россия ташқи сиёсий идорасига йўналтирди, деб ёзади «MK.ru».
Журналистларнинг 4 сентябрга белгиланган Москвадаги Афғонистон бўйича учрашув арафасида бўлиб ўтган ушбу қуролли тўқнашувдан Россия қанчалик хавотирда эканлиги ҳақидаги саволларига жавобан, Песков: «Бу савол бизга эмас, ташқи ишлар вазирлигига қаратилган», — деди.
Шу билан бирга, Россия раҳбари матбуот котиби Россия ва Тожикистон ўртасидаги алоқаларнинг бой хусусиятини, кўплаб қўшма лойиҳалар борлигини қайд этди. «Шу жумладан, хавфсизлик ва чегараларни қўриқлаш соҳасидаги ҳамкорлик ҳақида ҳам биласиз», — деди у.
Изоҳ (0)