Саудия Арабистони ҳукумати мамлакатнинг энг йирик компанияси Saudi Aramco’га нефтни монопол тарзда қазиб олишга имкон берувчи лицензия муддатини чеклади. Бу мамлакатда иқтисодий ислоҳотлар сари биринчи қадам бўлиши мумкин, деб ёзади Financial Times.
Шу пайтга қадар Saudi Aramco мамлакат нефтини қазиб олиш бўйича муддатсиз лицензияга эгалик қилган. Энди унинг муддати 40 йил этиб белгиланган. Формал ўзгаришнинг мақсади маҳаллий иқтисодиётни жаҳон стандартларига олиб келиш бўлиши мумкин. Бундай қадам биржага чиқишга тайёрланаётган Saudi Aramco’га инвесторларни жалб қилиши мумкин.
Ҳукумат лицензия учун 20 йиллик муддатни ҳам кўриб чиққан, бироқ бу якунда компания кўрсаткичларига салбий таъсир кўрсатади, деган қарорга келинган.
Изоҳ (0)