27 август куни Нью-Йоркдаги Озодлик оролида ичида пропан бўлган учта баллон портлаб кетганидан сўнг, у ердан қарийб 3400 киши эвакуация қилинди, деб ёзади «Лига.Новости».
Қурилиш майдонидаги портлашдан кейин ёнғин юзага келди, у тезкорлик билан бартараф этилди. Ҳодисадан кейин бир неча соат ўтиб, Озодлик ороли ва ҳайкали яна сайёҳлар учун очилди.
Дастлабки маълумотга кўра, баллонлар қурувчиларнинг хатоси билан портлаб кетган. Ёнғин оқибатида бир ишчи жабрланди.
https://www.facebook.com/ABCNews/videos/2178170122466463/?t=0
Изоҳ (0)