Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Бугун, 27 август санасида Индонезиянинг Жакарта шаҳрида XVIII ёзги Осиё ўйинларининг оғир атлетика спорт тури бўйича +105 кг вазн тоифасидаги баҳслар бўлиб ўтди.

Фото: Маъруфжон Асқаров

Фото: Маъруфжон Асқаров

Мазкур баҳсларда Ўзбекистон номидан Рустам Жангабоев иштирок этиб, 455 кг натижа билан мусобақанинг бронза медалига эга чиқди.  Уни иккинчи ўриндаги эронлик Саид Алиҳуссайнийдан атиги 1 кг ажратиб қолди. Биринчи ўрин эса Беҳдад Салимикордасиабига насиб этди. У 461 кг кўрсаткични қайд этди.

Шу тариқа Ўзбекистон ҳисобидаги медаллар сони 29 тага етди. Шулардан 6 таси олтин, 11 таси кумуш, 12 таси эса бронза. Умумий рейтингда эса жамоа 10-ўринда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар