Бугун, 27 август санасида Индонезиянинг Жакарта шаҳрида XVIII Осиё ўйинларининг бокс мусобақалари давом эттирилмоқда.
Рио—2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўстматов ҳозиргина ўзининг илк жангини ўтказди. -49 кг вазнда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Ҳасанбой 1/8 финалда лаослик Хамфоуван Хамсатони очколар эвазига (5:0) мағлуб этиб, чорак финалга чиқди.
Бугун, шунингдек, Иқболжон Холдоров, Исроил Мадримов каби боксчилар ҳам ўзларининг илк жангларини ўтказади.
Изоҳ (0)