Бугун, 27 август санасида Индонезиянинг Жакарта шаҳрида XVIII ёзги Осиё ўйинларининг оғир атлетика спорт тури бўйича +105 кг вазн тоифасидаги баҳслар бўлиб ўтди.
Мазкур баҳсларда Ўзбекистон номидан Рустам Жангабоев иштирок этиб, 455 кг натижа билан мусобақанинг бронза медалига эга чиқди. Уни иккинчи ўриндаги эронлик Саид Алиҳуссайнийдан атиги 1 кг ажратиб қолди. Биринчи ўрин эса Беҳдад Салимикордасиабига насиб этди. У 461 кг кўрсаткични қайд этди.
Шу тариқа Ўзбекистон ҳисобидаги медаллар сони 29 тага етди. Шулардан 6 таси олтин, 11 таси кумуш, 12 таси эса бронза. Умумий рейтингда эса жамоа 10-ўринда.
Изоҳ (0)