• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Оксана Чусовитина: «Осиё ўйинларидаги медалимни Ўзбекистон Президентига бағишлайман»

    Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида XVIII Осиё ўйинлари давом этмоқда. Унда бир неча кун олдин ўзбек спорти афсонаси, Олимпия ўйинларининг етти карра иштирокчиси Оксана Чусовитина спорт гимнастикасининг таяниб сакраш баҳсларида кумуш медаль соҳибасига айланди. Миллий олимпия қўмитаси Матбуот ва Медиа департаменти ушбу муваффақиятдан сўнг Оксана Чусовитина билан суҳбат уюштирди.

    Фото: МОҚ

    Фото: МОҚ

    «Биласизми, мусобақага тайёргарлик жараёни жуда қаттиқ ўтди. Бу кумуш мен учун олтинга тенг. Шоҳсупада иккинчи бўлиб турибманки, демак ҳали қиладиган ишларим бор. Хатоларни тўғрилаб, олдинга қараб ҳаракат қилишим керак. Ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Сизнинг қандай тайёргарлик кўрганингизни мусобақа ва унинг якуний натижаси кўрсатиб беради», — деди спортчи.

    —Рақибларингизга эътибор берадиган бўлсак, улар 16—17 ёшда эканлигини кўришимиз мумкин. Уларга қарши курашиш қийин бўлмайдими?

    —Рақибларимнинг ёшига ҳеч қачон аҳамият бермайман. Мен ўзим тайёрлаган машқларни кўрсатиб бераман. Унга ҳакамлар баҳо беради. Барчаси сиз машқни қандай бажаришингизга боғлиқ.

    —Сиз Ўзбекистон терма жамоаси сафида кўплаб комплекс мусобақаларда иштирок этгансиз. Индонезияда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинлари қолган мусобақалардан нимаси билан фарқ қилмоқда? Умуман, ташкилий масалалар ҳақида нима дея оласиз?

    —Ташкилий томонлама… Буни муҳокама қилишимиз шарт эмас. Чунки, барча спортчи бир ҳил шароитда чиқиш қилади. Кимдир ажратиб қўйилмаган. Барча бир хил хоналарда яшайди, битта жойда овқатланади, битта жойда машғулотлар олиб боради. Муҳими, мусобақага чиқиб, охиригача курашиш лозим.

    —Сиз еттита Олимпиадада иштирок этган жаҳондаги ягона гимнастикачи ҳисобланасиз. Айнан шу сабабли ҳам сизни «Гиннес рекордлари» китобига киритишган, шунингдек, халқаро гимнастика федерациясининг «Шон-шараф зали»дан ҳам ўрин олгансиз. Эътиборлиси, сиз фаолиятингизни тугатмай туриб ушбу эътирофга сазовор бўлдингиз. Бу муваффақиятлардан қай даражада фахрланасиз ва улар сизга қай даражада куч бера олади?

    —Мен бундан жуда фахрланаман. Ушбу муваффақиятларга Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб эришганман. Ватанимга қайтиб, мамлакатимиз номидан мусобақаларда иштирок этишни узоқ вақт кутдим. Менинг катта орзуим бор. Мен айнан шу мақсад сари олға боряпман. Барча мендан сўрайди: «Сен нима учун ҳалиям мусобақаларда иштирок этасан, бунга қандайдир мотивация борми?». Бунга доимо бир ҳил жавоб бераман. Менда ҳали ушалмаган бир орзуим ва мақсадим бор. Унга эришишни жуда-жуда истайман. Еттита Олимпия ўйинларида иштирок этган бўлсамда, Ўзбекистон учун медаль ютиб бера олмаганман. Ватаним учун Олимпиада медалини тақдим этиш менинг энг асосий мақсадимдир. Олимпиадада совриндор бўлиш учун қўлимдан келган барча ишни қиламан.

    — Оксана, ушбу Осиё ўйинларини сиз учун Токиодаги Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг навбатдаги босқичи десак бўладими? Ўша пайтда ҳам Ўзбекистон терма жамоаси сафида бўласизми?

    —Биласизми, ҳар бир мусобақада биз рақибларимизни ўрганамиз, уларнинг ҳаракатларини кузатамиз, қаттиқ тайёргарлик кўрамиз. Мен ўз ҳолатимга доимо реал баҳо бераман. Шу йилнинг ноябрь ойидан Олимпия ўйинлари учун саралаш мусобақалари, яъни Жаҳон кубоги босқичлари бошланади. Ўша мусобақалар орқали биз рейтинг очколари тўплаб борамиз. Ўз олдимга мақсад қўйдимми, уни албатта амалга ошираман. Ўтган йили декабрь ойида мамлакатимиз Президенти билан учрашгандим. У шундай сўзларни айтдики, мен янада руҳланиб кетдим. Республикамиз раҳбари мени кузатмоқда, менга мухлислик қилмоқда. Ушбу ишончни оқлаш, мен билан фахрланишлари учун қўлимдан келган барча ишни қиламан. Осиё ўйинларида қўлга киритган ушбу медалимни айнан Президентимиз Шавкат Мирзиёевга бағишлайман ва уларга каттадан-катта раҳмат айтиб қоламан.

    —Фаолиятингизни якунлагандан сўнг мураббийлик қилиш ҳақида ўйлаб кўрдингизми?

    —Ҳали яна икки йил бор. Бу гимнастикачи учун жуда катта вақт. Мен Ўзбекистонда гимнастика янада ривожланишини, юқори савияга кўтарилишини ва бунга ўз ҳиссамни қўшишни жудаям истайман. Бизда бир неча йилдан сўнг катта ареналарга чиқа оладиган кўплаб ёшларимиз бор. Шунинг учун, мен мураббий ва ёшларга ўз тажрибамни, маслаҳатларимни бериб бораман.

    27.08.2018, 11:12   Изоҳ (0)   17999
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бундеслига. «Бавария» ва «Боруссия Д» мавсумни ғалаба билан бошлади (видео)

    27.08.2018, 10:33

    АПЛ. «Челси»да ғалаба, бугун «Манчестер Юнайтед» «Тоттенҳэм»га қарши жанг қилади (видео)

    27.08.2018, 09:56

    Ла Лига. «Реал» Каталонияда йирик ғалабага эришди, Бенземадан дубль (видео)

    27.08.2018, 09:36

    Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 1/2 финалга чиқиш учун Жанубий Кореяга қарши ўйнайди

    27.08.2018, 09:23

    Осиё ўйинлари—2018. Бугун Ҳасанбой Дўстматов ва Исроил Мадримовлар иштирокини бошлайди (рўйхат)

    27.08.2018, 07:38

    Осиё ўйинлари—2018. Суҳроб Хўжаев Ўзбекистонга 11-бронза медални тақдим этди

    26.08.2018, 22:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Украинага 3000 дан ортиқ узоққа учадиган ракеталар беради — WSJ

    Дунё | 24 август, 23:21

    Шавкат Мирзиёев Зеленский ва Украина халқини Мустақиллик куни билан қутлади

    Ўзбекистон | 24 август, 22:56

    Исроил армияси Яман пойтахтига ҳужум қилди (видео) 

    Дунё | 24 август, 22:13

    Ўзбекистон элчихонаси Украинани мустақиллик куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 24 август, 21:44

    Путин ядрочилар билан махфий йиғилиш ўтказди

    Дунё | 24 август, 21:10

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини мукофотлади — рўйхат

    Ўзбекистон | 24 август, 20:20

    Ўзбекистонда 40 кунда фермер хўжаликлари 30,6 млрд сўмлик электр энергиясини талон-торож қилди

    Тошкент вилояти | 24 август, 20:12

    Шимолий Корея янги зенит ракеталарини синовдан ўтказди (фото)

    Дунё | 24 август, 18:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.