Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов давлат органлари ва идоралар раҳбарларига, жумладан маҳаллий ҳокимликларга аниқ иш регламентини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

Мажлислар тартиби ва самарадорлигини ошириш мақсадида улар сонини кескин камайтириш назарда тутилмоқда: улар режа-жадвал бўйича ўтказилиб, ҳафтасига 2—3 мартадан ошмаслиги лозим. Бундан ташқари, мажлислар давомийлиги республика даражасида 2 соатгача, вилоят, туман ва шаҳар даражаларида 1—1,5 соатгача қисқартирилади.

Абдулла Арипов мажлисларни ноқулай вақтда (тонг саҳар ва кечқурун) ўтказилишини ва уларга умумий масалага алоқаси бўлмаган агентликлар ва жамоатчилик ташкилотлари раҳбарлари ҳамда ходимларини, фермерлар ва тадбиркорларни чақиришни тақиқлади. Шу билан биргаликда ҳар бир қатнашчининг чиқиши 5—7 дақиқа қилиб чеклаш белгиланди.

Мазкур ҳужжатда республика марказий аппаратидан ҳудудларга комиссия ва ишчи гуруҳларининг бориши фақатгина комплекс раҳбарининг рухсати билан амалга оширилиши белгилаб қўйилган. Хизмат сафарларининг самарадорлиги бўйича назорат ўрнатиш белгиланди.

Бош вазир ортиқча қоғозбозликка чек қўйиш ва қуйи органлар ҳамда маҳаллий ҳокимиятлардан кераксиз ҳисоботлар ва маълумот олишни тўхтатиш бўйича топшириқ берди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар