Тошкент вилоятида 24 август куни мастлик оқибатида келиб чиққан жанжал сабаб бир киши касалхонага тушди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Янгийўл шаҳрида яшовчи, муқаддам судланган Я.С. ва унинг таниши V.Х. маст ҳолда ўзаро жанжаллашган.
Натижада Я.С. танишини уриб-тепиб жароҳатлаб, касалхонага ётқизилишига сабабчи бўлган. «Я.С.нинг ўзи эса қўлга олинган», — дейилади ИИВ ахборотида.
Изоҳ (0)