Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида фаолият кўрсатаётган 15 корхона томонидан 2018 йилда 124,6 миллион долларлик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган. ЎзАнинг хабар беришича, мазкур лойиҳалар доирасида 900 иш ўрни яратилади.
Spot’нинг қайд этишича, 20 август ҳолатига кўра, Буюк Британия, Хитой ва Туркия давлатларининг хорижий сармоялар ҳажми 56,8 миллион долларни ташкил қилди.
Жумладан, туманда амалга оширилаётган Akfa Food Line қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳасининг умумий қиймати 62 миллион долларга тенг.
Мирзо Улуғбек туманида турли соҳалардаги, хусусан, бизнес юритишдаги камчиликларни бартараф этишга қаратилан «йўл харитаси» ишлаб чиқилган.
Изоҳ (0)