Навоий вилоятида июнь ойида берган ваъдасини бажармай юрган фирибгар шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида яшовчи, муқаддам судланган А.С. 10 июнь куни Навоий вилоятининг Хатирчи туманида яшовчи Н.Р.дан умумий қиймати 31 миллион сўмлик лист қурилиш молларини олган.
«Аммо, пулларини бермасдан, ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган. Ҳолат юзасидан А.С. қўлга олинган», — дейилади ИИВ ахборотида.
Изоҳ (0)