Терговчилар Котельники шаҳрида ўзбекистонлик қурувчилар оммавий заҳарлангани юзасидан текширувни бошлади. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг Москва вилояти бошқармаси маълум қилди, дея хабар беради Sputnik.
«Ҳозирда терговчилар юз берган ҳодисанинг барча тафсилотларини аниқлашга қаратилган текширув тадбирлари комплексини ўтказмоқда», — дейилади бошқарма хабарида.
Маълумотларга кўра, ўзбекистонлик қурувчилар Москва вилоятида «Оранж Парк» турар жой комплексини барпо этиш ишларига ёлланган.
Эслатиб ўтамиз, ҳодиса оқибатида 26 киши жабрланди. Улардан 23 нафари касалхонага ётқизилди, бир киши ҳаётдан кўз юмди.
Изоҳ (0)