АҚШ президенти Дональд Трампнинг собиқ адвокати Майкл Коэннинг маълум қилишича, Трамп бир вақтлар унга икки аёлга жим юриши учун пул тўлашни буюрган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Тахмин қилинишича, бу аёллардан бири Трамп билан ишқий муносабатларда бўлганини иддао қилаётган актриса Стеффани Клиффорд.
Аёлларга бериш учун пулни сайлов фондидан олишган, бу эса қонунбузарлик ҳисобланади.
Коэн шунингдек, солиқлардан бўйин товлаш ҳамда банк соҳасидаги фирибгарликларини ҳам тан олган. Унга нисбатан ҳукм декабрь ойида ўқилади.
Изоҳ (0)