Макка шаҳрида икки миллиондан ортиқ мусулмонлар Ҳайит байрамини қарши олмоқда, деб ёзади «Вести.ru».
Жорий йилда ҳаж амалларини адо этаётган мусулмонлар ичида 20 мингдан ортиқ россияликлар бор.
Яқинда зиёратчилар Арофат тоғида ҳаж амалларидан бирини адо этди. Шу пайтда зиёратчи аёллардан бирининг кўзи ёриган. Аёл базўр 70 метрлик чўққидан тушиб олган. Бундай ҳолат тарихда илк марта кузатилиши, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)