Россиянинг ядро қурилмасига эга ракетаси ўтган йили муваффақиятсиз синовдан сўнг Баренцево денгизига қулаган эди, деб ёзади «РБК».
Москва уни излаш бўйича операция ўтказишни режалаштирмоқда.
Ракетанинг синови ноябрь ойида ўтказилган эди.
Ракетани қидириш ишларига учта кема жалб қилинади. Улардан бири радиоактив материаллар билан ишлаш учун зарур жиҳозлар билан таъминланади. Операция қанча муддат давом этиши номаълум.
Изоҳ (0)