Россиянинг Челябинск вилоятидаги Чебаркул шаҳри полигонида ШҲТга аъзо давлатлар қуролли кучларининг «Тинчлик миссияси-2018» ҳарбий-ўқув машғулотлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Россия Марказий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони Александр Лапин маълум қилди, дея хабар беради Sputnik.
«Ҳарбий-ўқув машғулотлари 24 августдан 29 августга қадар давом этади. Унда Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистондан, Хитой, Ҳиндистон ва Покистондан 3 мингга яқин ҳарбий хизматчи, 500 дан ортиқ ҳарбий техника, жумладан авиация техникаси ҳам иштирок этади», — дейди россиялик ҳарбий мансабдор.
Лапинга кўра, мазкур машғулотларда Ўзбекистон вакиллари кузатувчи мақомида қатнашади.
Изоҳ (0)