Молия вазирлигининг янги логотип яратиш бўйича танлови дуранг билан якунланди, деб ёзади Spot. Муассаса маълум қилишича, танловга 100 дан ортиқ ишлар келиб тушган, уларнинг 15 таси иккинчи босқичда қатнашиш учун танлаб олинган.
«Афсуски, ижодийлик билан ажралиб турувчи, муайян характер ва услубга эга бўлган, вазирлик фаолиятини акс эттирувчи ишлар топилмади», — дейилади хабарда.
Танлов якунларига кўра, ташкилотчилар янги логотип ишлаб чиқиш вазифасини профессионал дизайнерларга топширишга қарор қилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Молия вазирлигининг замонавий ва оригинал логотипини яратиш учун профессионал график дизайнерлар, рассомлар ҳамда рассомлик маҳоратига эга бўлган креатив шахслар учун танлов эълон қилинган эди.
Изоҳ (0)