20 август куни «Ўзбектелеком» магистраль тармоқлардан бирида қатор интернет манбаларига кириш вақтининг чўзилиши ва бошқа муаммоларга сабаб бўлган аварияни бартараф этди. Бу ҳақда компания матбуот хизматига таяниб, «Газета.uz» хабар берди.
«Айни пайтда муаммолар бартараф этилган. Тармоқ штат режимида ишламоқда. Компания вақтинчалик ноқулайликлардан афсусда эканини билдириб, узр сўрайди», — дейилади компания баёнотида.
Шу билан бирга, «Ўзбектелеком» Uzcard матбуот хизмати эълон қилиб, ОАВда тарқатилган режали профилактика ишлари Ягона умумреспублика процессинг маркази билан POS ва E-POS терминалларининг уланишида вақтинча узилишлар бўлиши ҳақидаги хабарларни рад этди.
«Интернетга уланишда муаммоларга сабаб бўлган 20 августдаги авария доимий эмас, балки вақтинчалик аҳамият касб этиб, унинг «Ўзбектелеком» аввалроқ хабар қилган 19 августдан 30 августгача кечки режали профилактика ишларига ҳеч қандай алоқаси йўқ», — дея баёнот берди компания.
Изоҳ (0)