21 август, сешанба куни Ўзбекистондаги 2000 га яқин жомеъ масжидида Қурбон ҳайити намози ўқилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, уларда 15 миллиондан ортиқ ўзбекистонлик саодатли кун ибодатини адо этди.
Қурбон ҳайити намози маърузасида эзгу амаллар мазмун-моҳияти, бугунги тинч ва обод кунлар қадри ҳақида сўз борди.
Қурбон ҳайити намозидан сўнг ҳамюртлар яқинлари ҳолидан хабар олиш, бир-бирини қутлаш учун йўл олди. Қурбонлик қилинаётган хонадонларга борилди.
Изоҳ (0)