Ziraat Bank Uzbekistan бошқарувига янги раҳбар тайинланди. Бу ҳақда Spot хабар бермоқда.
17 август куни Эржан Булут бошқарув раиси лавозимидан озод этилган ва 20 августдан эътиборан унинг ўрнига Эмин Чубикжи банк раҳбари вазифасини бажаришга киришган.
Эмин Чубикжига 6 минг доллар эквивалентидаги суммада маош тайинлангани билдирилмоқда.
Маълумот учун, ўзбек-турк UTBANK’и жорий йил бошида Ziraat Bank Uzbekistan деб қайта номланган, Туркиянинг Ziraat Bankасı «Агробанк»нинг 50 фоиз улушини сотиб олиб, муассасанинг ягона акциядорига айланганди.
Изоҳ (0)