Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида XVIII ёзги Осиё ўйинлари давом этмоқда. Теннис бўйича баҳсларда Денис Истомин бугун мусобақадаги илк ўйинини ўтказди, деб хабар беради «Дарё» мухбири.
Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси илк даврада покистонлик Ақил Хонга қарши кортга чиқди. 57 дақиқа давом этган баҳсда Истомин рақибини 6:3, 6:1 ҳисобларида мағлуб этди ва иккинчи даврага йўл олди.
Маълумот учун, Истомин мусобақада биринчи рақамли теннисчи сифатида сараланган.
Изоҳ (0)