Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида XVIII ёзги Осиё ўйинлари давом этмоқда. Эркин кураш бўйича Ўзбекистон шаҳарафини 125 кг вазн тоифасида ҳимоя қилаётган Давит Модзманашвили Осиё ўйинлари ярим финалида имкониятни бой бериб қўйди, деб хабар беради «Дарё» мухбири.
Давит ярим финалда эронлик Парвиз Ҳадибасманжга қарши гиламга чиқиб, 8:11 ҳисобида (6:4, 2:7) ҳисобида мағлубиятга учради.
Энди у бронза медали учун ҳиндистонлик Сумит Сумитга қарши курашади.
Маълумот учун, Модзманашвили нимчорак финалда мезбон, индонезиялик Димас Септо Анугҳарани 10:0, чорак финалда мўғулистонлик Нацагсурен Золбоони 3:0 (1:0, 2:0) ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга йўлланмани қўлга киритганди.
Изоҳ (0)