Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида XVIII ёзги Осиё ўйинлари давом этмоқда. Бугун, 20 август санасида ўзбекистонлик таэквондочилар баҳсларга киришди, деб хабар беради «Дарё» мухбири.
-67 кг вазн тоифасида Нигора Турсунқулова илк жангида гонгконглик Ло Ваи Ин Винсини 22-2 (8:1, 11:0, 3:1) ҳисобида мағлуб этди.
Турсунқулова чорак финалда макаолик Лиу Қингни мағлубиятга этди ва ярим финал йўлланмасига эга чиқди. Нигора финал йўлланмаси учун Жанубий кореялик Ким Жандига қарши кураш олиб боради.
Эркаклар ўртасида -58 кг вазн тоифасида Ниёз Пўлатов нимчорак финалда Хитой тайпейилик Ҳу Куангюни 30:28 (10:4, 6:10, 14:14) ҳисобида мағлуб этишга эришди. Ниёз чорак финалда таиландлик Савеквиҳаре Рамнаронгга қарши жанг қилиб, 23:21 ҳисобида (11:7, 3:2, 9:12) ҳисобида ғалаба қозонди ва ярим финалга чиқди. Унга ярим финалда эронлик Ашур Зода Фаллоҳ Фарзон рақиблик бўлади.
-53 кг вазн тоифасида Динара Мамадибрагимова эса нимчорак финалда қозоғистонлик Фариза Алангоровага 16:17 (2:2, 5:2, 9:13) ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва мусобақа билан хайрлашди.
Изоҳ (0)