Бугун, 20 август санасида Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида XVIII ёзги Осиё ўйинлари давом эттирилмоқда.
Асосий баҳсларнинг иккинчи кунида Ўзбекистон номидан 7 спорт тури бўйича атлетлар мусобақаларда қатнашиши ҳақида аввалроқ хабар берилган эди.
Ушу спорт турининг Таулу йўналишида гиламга чиқиб, ўз маҳоратини намойиш этган, ўзбекистонлик Дарья Талишева кумуш медалга эга чиқди, деб хабар беради «Дарё» мухбири.
Шу тариқа Ўзбекистон делегацияси медаллари сони 4 тага етди. Шулардан 1 таси олтин, 2 таси бронза ва энди битта кумуш. Баҳслар давом этмоқда.
Медаллар бўйича жадвал:
Изоҳ (0)