Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида XVIII ёзги Осиё ўйинлари давом этмоқда. Бугун, 20 август санасида ўзбекистонлик таэквондочилар баҳсларга киришди, деб хабар беради «Дарё» мухбири.
-67 кг вазн тоифасида Нигора Турсунқулова ярим финалга қадар етиб бориб, финал йўлланмаси учун Жанубий кореялик Ким Жандига қарши жанг олиб борди ва 4:14 ҳисобида мағлуб бўлди ва бронза медалига эга чиқди.
Эркаклар ўртасида -58 кг вазн тоифасида Ниёз Пўлатов ярим финалда эронлик Ашур Зода Фаллоҳ Фарзонни ҳам мағлуб этди ва финал йўлланмасига эга чиққанди. Ниёз финалда Жанубий кореялик рақибига мағлуб бўлди ва кумуш медалини қўлга киритди.
Шу тариқа Ўзбекистон ҳисобидаги медаллар сони 6 тага етди.
Изоҳ (0)