Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Дунёдаги энг камбағал президент деб аташадиган Уругвай собиқ президенти Хосе Мухика сенатор нафақасидан воз кечди, деб ёзади The Telegraph.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Мухика 2010—2015 йилларда Уругвай президенти бўлган, шундан сўнг мамлакат Сенатига сайланган. Августда у ўз ваколатларини тугатиши ҳақида ариза ёзган, аслида эса уларнинг муддати 2020 йилда тугаши керак эди. Собиқ президент «узоқ йўл юриб чарчагани»ни айтди.

Танқидчилар фикрича, у яна президент лавозимига номзодини қўйиш учун сенатор лавозимидан кетган — Уругвайда давлат раҳбари сайловлари 2019 йилда бўлиб ўтади.

83 ёшли Мухика 14 йил умрини қамоқда ўтказган. У Монтевидео ташқарисида, хизматкорлари ва водопроводи бўлмаган уйда яшайди. Президентлик даврида президент саройида яшашдан бош тортган, устига-устак, маошининг катта қисмини хайрияга сарфлаган. Давлат раҳбари лавозимини эгаллаб турган вақтида унинг мулки 1987 йилги Volkswagen Beetle’дан иборат бўлган, холос.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Қашқадарёда 3 кунлик фирма 2,6 млрд сўмлик иссиқхона ўрнатиш тендерини ютиб олди
Дунё
Лукашенко Беларусь ташқи ишлар вазири Макей билан видолашув маросимида иштирок этди (фото)
Маҳаллий
Нукус воқеаларида айбланаётганлар суди давом этмоқда: асосий гумонланувчилардан бири иккинчисини фирибгар деб атади