Дунёдаги энг камбағал президент деб аташадиган Уругвай собиқ президенти Хосе Мухика сенатор нафақасидан воз кечди, деб ёзади The Telegraph.
Мухика 2010—2015 йилларда Уругвай президенти бўлган, шундан сўнг мамлакат Сенатига сайланган. Августда у ўз ваколатларини тугатиши ҳақида ариза ёзган, аслида эса уларнинг муддати 2020 йилда тугаши керак эди. Собиқ президент «узоқ йўл юриб чарчагани»ни айтди.
Танқидчилар фикрича, у яна президент лавозимига номзодини қўйиш учун сенатор лавозимидан кетган — Уругвайда давлат раҳбари сайловлари 2019 йилда бўлиб ўтади.
83 ёшли Мухика 14 йил умрини қамоқда ўтказган. У Монтевидео ташқарисида, хизматкорлари ва водопроводи бўлмаган уйда яшайди. Президентлик даврида президент саройида яшашдан бош тортган, устига-устак, маошининг катта қисмини хайрияга сарфлаган. Давлат раҳбари лавозимини эгаллаб турган вақтида унинг мулки 1987 йилги Volkswagen Beetle’дан иборат бўлган, холос.
Изоҳ (0)