Суриядаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича дастурларни молиялаштиришни Қўшма Штатлар ўрнига Яқин Шарқ давлатлари ўз зиммасига олади. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилди.
«Қўшма Штатлар Сурияни ривожлантириш учун мўлжалланган 230 миллион доллар миқдоридаги беҳуда тўловларни тўхтатди. Бизнинг ўрнимизга Саудия Арабистони ва Яқин Шарқнинг бошқа бой давлатлари буни амалга оширади. Мен АҚШни, армиямизни ва бизга ёрдам бераётган мамлакатларни ривожлантиришни истайман!», — дея изоҳ қолдирди Трамп Twitter’даги саҳифасида.
Изоҳ (0)