Венесуэла президенти Николас Мадуро мамлакатда энг кам иш ҳақи миқдорини 60 баробарга оширилишини эълон қилди. Унинг маълум қилишича, энди энг кам иш ҳақи бир петро криптовалютасининг ярмини ташкил этади.
«Коммерсантъ»нинг қайд этишича, мамлакатдаги гиперинфляция ва нефть қазиб олиш ҳажмининг пасайиши Венесуэла ҳукуматини кенг миқёсли пул ислоҳотини ўтказишга мажбур қилди — 20 август куни деноминация ўтказилади (купюралардан бешта нол олиб ташланади), янги валюта — суверен боливар эса Венесуэла криптовалютаси — петрога боғланган бўлади.
Мадуронинг сўзларига кўра, бир петронинг қиймати 60 доллар ёки 3,6 минг суверен боливарга тенг. Шундай қилиб, энг кам иш ҳақи миқдори 1,8 минг суверен боливар (ёки 30 доллар)ни ташкил этади.
El Nacional нашрининг ёзишича, бунгача Венесуэлада энг кам иш ҳақи миқдори 30 суверен боливарга тенг эди.
Изоҳ (0)