Россия президенти Владимир Путин Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инга йўлланган телеграммада учрашишга тайёрлигини тасдиқлади, деб ёзади «РИА Новости» Шимолий Кореянинг марказий телеграф агентлигига таяниб.
«Мен икки томонлама алоқаларга оид шошилинч масалаларни ва муҳим минтақавий муаммоларни муҳокама қилиш учун Сиз билан энг яқин орада учрашишга тайёрлигимни тасдиқлайман», — дейилади Путиннинг Кимга Кореянинг япон ҳукмронлигидан озод бўлганига 73 йил тўлиши муносабати билан йўлланган хатида.
«Ишончим комилки, биргаликдаги ҳаракатларимиз орқали биз: Россия, КХДР ва Корея Республикаси, — уч томонлама лойиҳаларни амалга оширишдан бошлаб, келажакда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантира оламиз», — дея қўшиб қўйди Путин.
Изоҳ (0)