Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон баъзи Америка товарлари, шу жумладан, енгил автомобиллар, тамаки маҳсулотлари ва алкоголни олиб кирганлик учун божларни кескин оширишни буюрди, деб ёзади «Коммерсантъ».
Автомобиль учун божлар 120 фоизга, алкоголь ичимликларга — 140 фоизга, тамакига — 60 фоизга кўтарилди.
Аввалроқ Дональд Трамп Туркиядан келтириладиган алюминий ва пўлат учун божларни икки карра оширишга қарор қилган эди. Бунинг оқибатида август ўрталарида турк лираси кескин қадрсизланди. Унинг долларга нисбатан курси йил бошидан буён 40 фоизга пастлади.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон эса АҚШда ишлаб чиқарилган электроника маҳсулотларини бойкот қилиш режалари ҳақида эълон қилди.
Изоҳ (0)