Normaтив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунчилик ҳужжатларига тузатиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси жойлаштирилди.
Лойиҳада Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга тузатишлар киритиш таклиф этилмоқда. Жумладан, Жиноят кодексини янги «Телекоммуникациялар тармоғига ноқонуний (рухсат берилмаган) уланиш» моддаси билан тўлдириш таклиф этилмоқда.
Бундай ҳаракат учун энг кам иш ҳақининг 100 баробаридан 300 баробаригача жарима ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ё бир йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум этиш кўзда тутилган.
Шу ҳаракатлар олдиндан тил бириктириб, гуруҳ бўлиб, қайтадан, хизмат вазифасидан фойдаланган ва бошқа оғирлаштириладиган ҳолатларда содир этилса, энг кам иш ҳақининг 300 дан 600 баробаригача жарима ё уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки шу муддатга озодликдан маҳрум этиш таклиф қилинмоқда.
Изоҳ (0)