Дубайда буюк британиялик сайёҳ Lamborghini Huracan суперкарини ижарага олди ва тўрт соат ичида 50 минг долларлик жарималарни «тўплади», деб ёзади «РИА Новости».
У соатига 230 км тезликда ҳаракатланиб, тезлик режимини 33 марта бузди. Бу вақтда эркак суперкарни ижарага олган дилерлик тармоғи эгаларига жарималар ҳақида хабарлар кела бошлади.
Ижаранинг икки куни мобайнида британиялик 1600 доллар тўлади ва ўз паспортини кафолат сифатида қолдирди. Жарималарнинг умумий қиймати 19 минг долларни ташкил қилди, шунингдек, автомобилни жарима майдончасини олиб кетиш учун 27 минг доллардан зиёд пул керак бўлди.
«Автомобиль ҳамон сайёҳда қолмоқда, у меҳмонхона ёнига тўхтатиб қўйилган», — деди дилерлик тармоғи вакили. Улар жарималарни қоидаларни бузган британияликнинг ўзи тўлаши кераклигига ишончи комил.
Шу билан бирга, сайёҳ БАА ҳудудини бемалол тарк этиши мумкин, фақат унинг паспорти йўқлиги тўсиқ бўлмоқда, холос.
Изоҳ (0)