Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида 3 август куни «Улуғбек» МФЙда яшовчи Ш.Б. транспорт воситасини ўғирлади. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
У Амир Темур кўчасида қаровсиз қолдирилган «Обод» МФЙда яшовчи Б.А.га тегишли Cobalt русумли автомобилни ҳайдаб қочган.
Кўрилган чоралар натижасида Ш.Б. Қамаши тумани ҳудудида машинани бошқариб кетаётган вақтида ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинди.
Изоҳ (0)