Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида 5 август куни икки кишининг ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ рўй берди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.
Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида яшаган С.Т. Tico русумли машинасини туман ҳудудидан ўтувчи «Навоий—Зарафшон» автомобиль йўлининг 68-километрида ҳайдаб кетаётиб, йўл четига чиқиб кетди ва ағдарилди.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи С.Т. воқеа жойида ҳалок бўлди.
Йўловчи —С.Т.нинг жияни А.Т. касалхонага ётқизилди. Бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, ҳаётдан кўз юмди.
Изоҳ (0)