АҚШнинг Монтана штатидаги йўлтанламас ҳамда пикаплар учун аксессуарлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Аmerican Expedition Vehicles корхонаси Jeep Wrangler асосида автокемпер (ғилдиракли уй) бунёд қилди. Бу ҳақда «Мотор» хабар бермоқда.
Лойиҳа Оutpost II номини олди. Мазкур машинани сотиб олишнинг имкони йўқ. Боиси, улов фақат ягона нусхада ва у ҳам бўлса компания президенти учун.
Машина икки ошхона (ташқи ва ички), икки кишилик ётоқхона билан жиҳозланган.
Шунингдек, «ғилдиракли уй»дан 50 литр ҳажмли музлатгич, газ плитаси, 83 литр сув учун идиш ҳам ўрин олган.
Изоҳ (0)