Ёшларнинг севимли гуруҳларидан бири «Уммон» таркибида ўзгариш рўй берди: гуруҳ асосчиларидан бири Зоҳид уни тарк этди. Бу ҳақда My Day хабар бермоқда.
Гуруҳ мухлислари бу хабарга ишонишни истамай хонандаларни ижтимоий тармоқларда саволларга кўмиб ташлади. Гуруҳ аъзоси Шоҳруҳ ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифаларининг бирида бу хабарни тасдиқловчи изоҳ қолдирди.
Маълумот учун, гуруҳ 2007 йилда ташкил топган бўлиб, аввалига «Жазо» деб номланган, сўнг «Уммон»га ўзгартирилганди. Илк марта 2010 йилда «Туркистон» саройининг ёзги майдонида концерт берган.
Гуруҳнинг «Қандай унутдинг», «Алданган қиз», «Еттинчи қават», «Дўст», «Бойлик» каби тароналари хит даражасига кўтарилганди.
Изоҳ (0)