Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг юриб кетаётган машина ёнида канадалик рэпер Дрейкнинг қўшиғига рақсга тушаётгани акс эттирилган видео тарқалди, деб хабар беради «Репост».
Нашрнинг қайд этишича, Юлдуз Усмонова оммабоп Kiki Challange ўйинида иштирок этган.
Kiki Challange — интернет-кўнгилхушликнинг янги тури бўлиб, унинг иштирокчилари ҳаракатланаётган машинадан сакраб тушиб, унинг ёнида рақсга тушади. Кўнгилхушликнинг бу тури бир неча кун ичида бутун дунёда оммалашиб кетди. Интернет фойдаланувчилари ўзлари эришган натижалар видеосини ижтимоий тармоққа жойлашлари шарт.
Изоҳ (0)