Венесуэла президентига суиқасд фонида мамлакатда 11 нафар журналист қўлга олинди, деб ёзади «Эхо Москви».
Шунингдек, Николас Мадурога нисбатан қотилликка алоқадорликда гумон қилиниб, яна олти киши ушланди. Етакчининг ўзи халққа мурожаат билан чиқиш қилиб, бунинг ортида Колумбия ўнг кучлари ва шахсан мамлакат раҳбари — Хуан Мануэль Сантос турганини айтди.
Оқ уй суиқасдга алоқадорлигини рад этди. Ҳодиса Николас Мадуронинг Миллий гвардия ташкил қилинган кун муносабати билан ўтказилган маросимдаги нутқи чоғида юз берди. Ҳужум учун портловчи қурилма ўрнатилган иккита дрон ишлатилди. Куч тузилмаларининг етти ходими яраланди.
Изоҳ (0)