Ар-Риёд Саудиянинг Оттавадаги элчисини маслаҳатлашув учун чақириб олмоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Бундан ташқари, қироллик ташқи ишлар вазири Канада элчисини персона нон-грата деб эълон қилиб, унинг мамлакатни тарк этиши учун 24 соат вақт берди.
Шунингдек, Саудия Арабистони Канада билан барча янги савдо ва инвестициявий транзакцияларни музлатиб қўйишга қарор қилди.
Хабарларга кўра, қироллик кейинги чораларни кўриш ҳуқуқини ўзида қолдиради.
2 август, пайшанба куни Канада ташқи ишлар вазири Христя Фриланд Саудия Арабистонида блогер Раиф Бадавийнинг синглиси ҳуқуқ муҳофазачиси Самар Бадавий ҳибсга олингани ҳақидаги хабарлардан ташвишда эканлигини маълум қилган ва иккаласини ҳам озод этишни сўраган эди.
«Саудия Арабистонининг либерал тармоғи» интернет сайтининг асосчиси Бадавий 2012 йилда ҳибсга олинган эди. Дин вакиллари ва қиролликнинг диний полициясини танқид қилиш, исломни камситиш, кибержиноят ва отасига бўйсунмасликда айбдор деб топилган блогер ўн йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда.
Изоҳ (0)